Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қилинади. Негаки, сабабнинг хослиги эмас, лафзнинг умумийлиги эътиборга олинади. Демак, иқтисодий мувозанатни юзага келитириш учун байтулмолдаги давлат молларидан камбағал фуқароларгагина бериш халифанинг гарданидаги вазифадир. Фақат бу иш байтулмолнинг доимий ҳаражатларига кирмайди, балки у муайян молиявий ҳолатни тузатишдир, холос.

 

Олтин ва кумушни хазина қилишнинг тақиқланиши

Бугунги кунда турли давлатларда юз бераётган бойликни фуқароларга тақсимлашдаги адолатсизлик кундалик ҳаётнинг ўзи очиқ кўрсатиб турган, исботланиши далил талаб қилмайдиган очиқ ҳақиқатдир. Эҳтиёж қондиришдаги улкан тафовут дастидан башариятнинг азоб тортаётганини билиш учун бу тафовутнинг кескинлиги ва ёмонлигини кўрсатиш шарт эмас. Капитализм уни ўнгламоқчи бўлди, аммо ўнглолмади. Капиталист иқтисодчилар даромадни тақсимлаш назарияси устида тадқиқот олиб борганларида ҳеч тузатиш ва изоҳларсиз рақамларнинг ўзинигина кўрсатиш билан кифояланиб, шахсий даромад тақсимотидаги адолатсизликни батамом назардан четда қолдиришди. Социалистлар тақсимотдаги адолатсизликни бартараф этишнинг мулкчиликни миқдор билан чегаралаб қўйишдан бошқа йўлини топа олишмади. Коммунистлар мулкчиликни умуман, тақиқлаб қўя қолишди. Ислом эса одамлар эҳтиёжларини таъминлашдаги тафовутни камайтириш учун мулкчилик ва тасарруф шаклини белгилаб ҳамда ишга яроқсизларга жамиятдаги одамлар турмуш даражасига яқин ҳаёт кечиришни таъминловчи маблағ бериб, гўзал тақсимотни кафолатлади. Шу билан тақсимотдаги адолатсизлик бартараф этилди. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, одамлар орасида эҳтиёж қондириш ўртасидаги яқинлик вужудга келса-да, гоҳида, барибир, айрим шахсларда катта миқдорда мол тўпланиш ҳоллари ҳам учрайди. Ислом мулкчилик масаласида одамлар ўртасида яқинлик бўлишини фарз қилган эмас. у бор-йўғи ҳар бир шахс ўзининг урфдаги эҳтиёжларини қондиришда бошқага муҳтож бўлмаслигини фарз қилган, холос.


«خَيْرُ الصَّدَقَةِ مَا كَانَ عَنْ ظَهْرِ غِنًى» 
«Садақанинг яхшиси беҳожатлик ортидан қилинганидир». Бухорий ривояти. Катта бойлик ўз эгаларига жамғариш, катта даромад топиш имконини беради. Демак, кўп пул бор жойда катта миқдордаги даромад тўпланиши табиий ҳол. Чунки, гарчи, пул топишда ҳаракатнинг ўзига хос ўрни 

 

90-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143